Ўзбек талабалари Дебрецен университетида ўқиши мумкин

    Шу йилнинг 24–30 август кунлари Тошкент кимё-технология, Тошкент фармацевтика институтлари ҳамда Тошкент давлат аграр университети ректорлари Венгриянинг бир қанча олий таълим муассасаларида хизмат сафарида бўлди.

    Хусусан, сафар давомида мамлакатимиздаги учта олий таълим муассасаси ректорлари делегацияси Венгриянинг Дебрецен университети вакиллари билан учрашиб, ўзбек-венгер қўшма таълим дастурларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. Учрашувлар натижаси ўлароқ, Тошкент кимё-технология, Тошкент фармацевтика институтлари ҳамда Тошкент давлат аграр университети Дебрецен университети билан озиқ-овқат махсулотлари технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифати, ҳамда мақсадли суғориш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика йўналишларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзолади.

    Қўшма таълим дастури орқали ёшларимиз ҳам Ўзбекистонда, ҳам Венгрияда таҳсил олиш имкониятига эга бўлишади.

    — Биз фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма диплом дастурлари тўғрисида келишиб олдик. Ушбу дастурларнинг муҳим қисми университет ва ишлаб чиқариш лабораторияларида амалий машғулотлардан иборат бўлади. Биз икки мамлакат олий таълим тармоғида ўқитиш ҳақида гапиряпмиз. Бу таълим тизими нуқтаи назаридан жуда катта инновацион имкониятдир, — деди Дебрецен университети ректори Золтан Сзилваши.

    Дебресен университети, шунингдек, мамлакатимизнинг ҳамкор олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот, амалий, тажриба-конструкторлик лойиҳаларида ҳамкорлик қилади. Курслар ҳамда ўқув дастурларини ташкил қилади. Шунингдек, илмий ишлар ва ўқув материалларини биргаликда нашр эттиради.

    Маълумот ўрнида айтиш керакки, Дебрецен Венгриядаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Унда тиббиёт, стоматология, фармацевтика, ҳуқуқ, агрономия, иқтисодиёт, информатика, санъат, педагогика каби йўналишларда таълим берилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates