Ўзбек тилидаги китоблар Қозоғистондаги ўзбек маданий марказлари кутубхоналарига топширилмоқда

    Мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, «Ватандошлар» жамоат фонди билан ҳамкорликда Шимкент, Қизилўрда, Тараз, Туркистон ва Олмаота шаҳарларида жойлашган Ўзбек этно-маданий марказлари кутубхоналарига ўзбек мумтоз адабиётининг энг сара асарлари ўрин олган бир неча номдаги китоблар тақдим этилди.

    Жумладан, Жамбил вилоят ўзбеклар этно-маданий бирлашмасига элликдан зиёд ўзбек адабиёти асарлари ўрин олган китоблар топширилди.

    Бирлашма раҳбариятининг айтишича, ушбу адабиётлар Қозоғистонда вояга етаётган ўзбек оилалари фарзандларининг ўз она тилини чуқур ўрганишига хизмат қилади.

    Бош консулхона томонидан ушбу хайрия лойиҳаси давом эттирилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates