«Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» номли 100 жилдлик мажмуанинг навбатдаги жилдлари нашрдан чиқди

    Фан 26 январ 2021 2222

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти «Фольклор» бўлими томонидан «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» номли 100 жилдлик мажмуанинг навбатдаги 16-17-18-жилдлари нашрдан чиқди.

    Ҳозирги кунда 19-20 жилдлари нашрдан чиқиш арафасида.

    Ушбу нашрнинг 59 жилди достонлар, 10 жилди халқ қўшиқлари, 12 жилди эртаклар, қолган жилдлар эса терма, афсона, ривоят, марция, нақл, мақол, топишмоқ, аския, лоф, латифа, оғзаки драма, болалар фольклори ва бошқа жанрларни ўз ичига олади.

    Ушбу муҳташам жамланмага ўзбек фольклорига оид ранг-баранг жанрлардан иборат энг сара намуналар киритилади. Асрларни доғда қолдирган бой маданий меросимизнинг ёзма шаклини келажак авлодга етказиш маъсулияти остида бугунги кунда ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти «Фольклор» бўлими илмий ходимлари изчил иш олиб бормоқда.

    Умид қиламизки, кўплаб устоз олимларнинг меҳнати цингаётган, ўзбек фольклоршунослиги тарихида илк бор нашрга тайёрланаётган ушбу 100 жилдлик нашр кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади. Ва яна минг асрлар давомида келажак авлод тарихий қадриятларимиз, ўлмас маънавиятимиз ҳақида тўла тасаввур ва билимга эга бўлишига муҳим манба бўлиб хизмат қилади.