Ўзбекистон – Германия “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” очилди

    Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида икки давлат қўшма таълим дастури – Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактаби очилди.

    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц масофадан қатнашиб, ушбу мажмуани расман очиб берди.

    Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Германия муносабати кенг кўламда ривожланмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, технологик, маданий-гуманитар соҳаларни қамраб олган. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги қизғин сиёсий мулоқот янги-янги самарали ташаббуслар учун мустаҳкам замин яратмоқда.

    Бугунги кунда мамлакатимизда немис сармояси иштирокида 200 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Республикамиз бозорида Германиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари – “Deutsche Kabel”, “Knauf”, “Claas”, “Papenburg” ва “Falk Porsche” муқим жойлашган. “Siemens”, “BASF”, “Thissen Group”, “Roland Berger”, “Adidas Group” каби машҳур компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. “Deutsche Bank”, “Commerzbank” ва “Landesbank” билан алоқалар ривожланмоқда.

    Хусусан, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Германиянинг Ханнс Зайдел жамғармаси ва Бавария давлат бошқаруви мактаби ҳамкорлигида ишлаб чиқилган концепция асосидаги қўшма таълим дастури – Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактаби туман, шаҳарлар раҳбарлик лавозимларига захира яратиш мақсадига қаратилган.

    Шунингдек, маросимда Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари, Агентлик ҳамда вазирлик, идоралар раҳбарлари, ҳамкор томон мутасаддилари иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов мазкур ўқув дастурининг истиқболи ҳақида сўз юритди. Мамлакатимизда замонавий билим ва кўникмага эга, илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган бошқарув кадрларини тайёрлаш йўлида олиб борилаётган амалий ишларга алоҳида тўхталди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates