Ўзбекистон — Туркия стратегик муносабатларининг истиқболлари мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди

    Шу йилнинг 29 октябр куни “Тараққиёт стратегияси” марказида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Туркиянинг “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди ҳамкорлигида “Туркий давлатлар ташкилоти ва Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди ҳамда икки мамлакат етакчи “ақл марказлари” экспертлари ва Олий таълим муассасалари тадқиқотчилари иштирок этди.

    Давра суҳбатида Ўзбекистон – Туркия стратегик муносабатларининг истиқболлари ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.

    — Туркия Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим, алоҳида ўринга эга бўлган, ўзига хос мамлакат ҳисобланади, — дейди дейди, , “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков. — Ўзбекистон 2019 йилда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлди. 2022 йилда эса Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотида муваффақиятли раислик қилиши ҳамда мамлакатда мазкур ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида саммитларнинг самарали ташкил этилганлиги Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти ва кўп томонлама дипломатиясида янги саҳифа очди.

    Шунингдек, “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди директори Аккан Сувер ўз нутқида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги самарали ҳамкорлик ривожига асосий туртки бераётган муҳим омил сифатида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари, мунтазамлик касб этаётган олий даражадаги учрашувлар, самимий мулоқотларнинг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлади. Қолаверса, Туркий давлатлар ташкилотида ўтган қисқа вақт давомида Ўзбекистон тузилма фаолиятини янада жонлантиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сураётганлиги эътироф этилди.

    — Бугун ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон минтақада тинчлик ва бағрикенглик сиёсатини илгари сураётган давлат сифатида яққол намоён бўлмоқда, — дейди Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар. — Ўзбекистон бугун ҳам Туркий давлатлар ташкилоти миқёсида, ҳам Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистоннинг нечоғлик тинчлик ва ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаб келаётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Туркия ҳам Ўзбекистон ушбу ташқи сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бугунги тадбир ҳам Ўзбекистон илгари сураётган ташқи сиёсатнинг ижобий самаралар бераётганини яна бир бор тасдиқлади.

    Дўстона ва самарали кечган давра суҳбати якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, бу жараёнда икки мамлакат етакчи “ақл марказлари” ҳамда халқаро институтлар доирасида ҳам фаол иш олиб боришга келишиб олдилар.


    Зулхумор Акбарова

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates