Ўзбекистон чўлланиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашда Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Яқин Шарқ яшил ташаббуси (МГИ) вазирлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов хорижий давлатлар вазирлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

    Саудия Арабистони Подшоҳлиги атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазири, CОП16 президенти Абдулраҳмон Ал Фадли билан учрашувда А.Абдуҳакимов МГИ ташаббуси доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этди:

    — қурғоқчиликка чидамли, қурғоқчил зоналарда яшашга мослашган ўсимликларни етиштириш мақсадида ин-витро лабораториялар тармоғини яратиш;

    — Мўйноқда иқлим технологиялари “Эхпо Ҳуб”ини (Тҳе Арал Валлей) яратишда техник ва эксперт ёрдамини жалб қилишда МГИга ёрдам кўрсатиш;

    — “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида, жумладан, минтақавий миқёсда Ўзбекистонни кўкаламзорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни янада ошириш;

    — Ўзбекистонга МГИ платформасининг географик таъсирини кенгайтиришда, хусусан, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларини жалб қилишда кўмаклашиш.

    Вазир Саудия томонига Ўзбекистон бўлажак CОП16 га фаол тайёргарлик кўраётгани ва миллий павильонда республика ютуқларини намойиш этиш нияти ҳақида маълум қилди.

    Ўз навбатида, А. Ал Фадли Саудия Арабистони CОП16 доирасида чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилишни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

    Учрашув якунида томонлар МГИ доирасида Ўзбекистон томонидан таклиф этилаётган лойиҳалар устида ишлаш ва халқаро майдонда чўлланиш ва ерларнинг деградацияси муаммоларини илгари суриш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олинди.

    БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси (УНCCД) Бош котиби И.Тиау билан учрашувда томонлар УНCCД экспертларини иқлим технологиялари “Эхпо Ҳуб”га (Тҳе Арал Валлей) жалб этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. И.Тиау Оролбўйи юксак салоҳиятга эга эканини таъкидлаб, илмий тадқиқотларга эътибор қаратиш ва Орол водийсида илмий изланишларни синовдан ўтказиш имкониятига эга бўладиган экотизим яратишни тавсия қилди.

    Қатар Давлати Атроф-муҳит ва иқлим вазири доктор А.Ал Субае билан учрашув доирасида Қатар делегациясининг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи муносабати билан икки давлат ўртасидаги яқин муносабатлар ривожланиб бораётгани қайд этилди. Вазирлар Қатар ва Ўзбекистоннинг чўлланиш ва ерларнинг деградацияси билан боғлиқ умумий муаммолари борлиги, шу сабабли бу йўналишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида келишиб олдилар.

    Учрашув якунида томонлар икки мамлакат вазирликлари ўртасида икки йиллик ҳамкорлик дастурини яратиш, Ўзбекистон ва Қатар ўртасида экология соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар алмашиш ва Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Греэн Университй”) ва Ҳамад бин Халифа университети ўртасида илмий алмашинувни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

    БАА иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари М.Ал Ноайми билан учрашувда А.Абдуҳакимов БАА билан бугунги кунда экология соҳасида фаол иш олиб борилаётгани, хусусан, чиқиндиларни энергияга айлантираган ТАДWЭEР компанияси иштирокида лойиҳа бошланганини таъкидлади.

    Томонлар БААнинг булутли экиш бўйича кўп йиллик тажрибаси ҳақида фикр алмашдилар. М.Ал Ноайми БААнинг Суғориш маркази бошқаруви аъзоси сифатида Ўзбекистонга тажриба алмашишда кўп томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    Шунингдек, томонлар иқлим ўзгаришини моделлаштириш ва прогноз қилишда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича “Греэн Университй” ҳамда БАА университети ва иқлим ўзгаришини моделлаштириш ва прогнозлашда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича Сунъий интеллект университети ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришдилар.

    Иордания Ҳошимийлар Қироллиги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири М.Радайде билан музокаралар чоғида А.Абдуҳакимов Иордания ва Ўзбекистон денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар бўлиб, иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва чўлланиш муаммолари билан ўхшашлигини таъкидлади. Иордания чўл технологияларидан фойдаланиш, қайта ишланган сув таъминоти, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш ва ривожланган экотуризм бўйича катта тажрибага эга. Вазирлар, шунингдек, Иорданиянинг электр энергиясига айлантириш учун полигон метанини қазиб олиш ва ундан фойдаланиш амалиётини муҳокама қилдилар.

    Учрашув якунида томонлар Бокуда бўлиб ўтадиган CОП29 доирасидаги меморандумни имзолашга, шунингдек, ҳамкорлик дастурини яратиш ва тажриба алмашиш учун эксперт гуруҳларини юборишга келишиб олдилар.

    Миср Араб Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Й. Фуад билан учрашувда томонлар ҳаво сифати мониторинги, шунингдек, заифликни баҳолаш соҳасидаги Миср тажрибасини муҳокама қилдилар. Вазир Й.Фуад иқлимни молиялаштириш бўйича янги жамоавий миқдорий мақсадга (НCҚГ) эришиш бўйича музокаралар жараёнида ҳамраис эканлигини ҳисобга олиб, Марказий Осиёнинг УНФCCC платформасида позициясини мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилди. Й.Фуад, шунингдек, БМТнинг Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияси иштирокчилари конференциясини ўтказиш бўйича Миср тажрибаси билан ўртоқлашди.

    Учрашув якунлари бўйича вазир CОП29 кўргазмасида Ўзбекистон миллий павилони тадбирларида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates