Ўзбекистон делегацияси IV Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этяпти

    Шу кунларда Туркиянинг Бурса вилоятида IV Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

    Мазкур спорт анжуманида дунёнинг 102 та давлатидан 3 минг нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришган.

    Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, IV Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Aдхам Икрамов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади. Фахрий меҳмон барча иштирокчиларни Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг бошланиши билан самимий муборакбод этди ҳамда уларга омад тилади.

    IV Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси улоқ кўпкари, кураш, белбоғли кураш, корш (Татаристон кураши), алиш (қирғиз кураши), қозоқ кураши, камондан отиш, мас-рестлинг, бел олиш ва уч кураш каби спорт турларидан қарийб 80 нафар спортчи билан иштирок этишади.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинлар 4 октабрга қадар давом этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates