Ўзбекистон делегацияси расмийлари Қозон шаҳрига етиб борди

    Спорт 21 феврал 2024 1020

    Россия мезбонлик қилаётган I “Келажак ўйинлари” мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми Қозон шаҳрига етиб борди.

    Делегацияга Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов раҳбарлик қилади.

    Расмийлар беллашувлар ўтказилаётган майдонларни кўздан кечириб, иштирокчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

    Уларга Ўзбекистон фижитал спорт федерацияси раиси Олег Пекос ҳамроҳлик қилди. Мутасаддилар фижитал-хоккей баҳслари ўтказилаётган “Татнефт арена”да бўлиб, ўйинлар қандай кечаётганига шахсан гувоҳ бўлди. Қайд этиш жоиз, ушбу спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Феникс” жамоаси бугун мезбон “Ак Барс” билан баҳс олиб боради. Ўз навбатида, Адҳам Икрамов бўлажак баҳсларда юртдошларимизга омад тилаб ўтди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да I “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросими бошланиши эслатилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates