Мулоқот чоғида «Оқтов денгиз тижорат порти»нинг ҳозирги кундаги ҳолати, унинг техник имкониятлари, шу билан бирга, ўзбек экспортчилари маҳсулотларини ушбу бандаргоҳ орқали етказиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Абай Турикпенбаев бандаргоҳ имкониятларини ҳар томонлама ошириб борилаётганлиги, шу жумладан, маҳсулотларни транзит ва контейнерли ташиш орқали диверсификация қилиш воситасида Транскаспий халқаро транспорт йўналишиниинг бир қисмига айланаётганини маълум қилди.
«Порт имкониятларининг кенгайиши истиқболда Ўзбекистон тадбиркорларининг Европа бозорларига чиқишида муқобил йўл бўлиши мумкин, деди у. Айни пайтда ўзбекистонлик экспортчиларнинг мурожаатларини қабул қилишга ҳамда уларга алоҳида имтиёз асосида хизмат кўрсатишга тайёрмиз».