Ўзбекистон элчиси Қатар Амирига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ашраф Ходжаев кеча Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга ишонч ёрлиқларини топширди.

    Маросим Дохадаги Лусаил саройида бўлиб ўтди. Фахрий қоровул сафини айланиб ўтгач, элчининг Қатар раҳбари билан мулоқоти бўлиб ўтди.

    Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Президентига самимий салом ва эзгу тилакларини йўллади. Қатар етакчиси ўтган йил июнь ойида Ўзбекистонга биринчи ташрифини, тарихий Самарқанд шаҳрини зиёрат қилганини илиқ эсга олди.

    Амир Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этди.

    Суҳбат якунида Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон элчисига мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муваффақият тилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ходжаев шу йил 11 февралда Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси сифатида Дохага ташриф буюрди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates