Қатарлик ишбилармонлар Тошкент вилоятида лойиҳалар амалга оширмоқчи

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев “Қатар national cement” компанияси бош ижрочи директори Эсса Муҳаммед Али Каладари билан учрашув ўтказди.

    Икки давлат ўртасидаги музокаралар давомида вилоятда яшил энергияни ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва бу борада компания билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш масалалари муҳокама этилди.

    Маълумот ўрнида, “Қатар national cement” компанияси 1965 йилда ташкил топган бўлиб, йиллик даромади 1 миллиард долларга тенг.

    Қатар давлатидан ташриф буюрган меҳмонлар суҳбатда компания томонидан цемент ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 8 миллион тонна экани ва албатта ўрнатилган ҳамкорлик натижасида бу йўналишда мамлакатдаги тоза экологик муҳит таъминланиши билан бир қаторда, саноат соҳасига ҳам фойда келтириши тўғрисидаги фикрларини билдириб ўтдилар, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Вилоят ҳокими араб мамлакати компанияси вакилларининг таклифини маъқуллади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates