Ўзбекистон элчиси Қатар ТИВ Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири Лулва Рошид ал-Хотир учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш, аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, таълим сифатини ошириш ҳамда маданий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар жаҳоннинг турли ҳудудларида содир бўлаётган низолардан жабр кўраётган аҳолига ёрдам кўрсатиш, уларга бирламчи маҳсулотларни етказиб бериш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашдилар.

    Ўзбекистон ва Қатар халқларини янада яқинлаштириш, ўзаро урф-одатлар билан таништириш мақсадида биргаликда маданий тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Хусусан, жорий йил 22-26 февраль кунлари Доха шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон маданияти кунлари ва 24 февралдан бугунги кунга қадар давом этаётган Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бошқа хорижий давлатларнинг 100 дан ортиқ дизайнерларини бирлаштирган «Design Doha» биенналесида мамлакатимиз ҳунармандлари, ёғоч ва кашта санъати усталарининг иштироки тадбирни янада бойитгани таъкидланди.

    Учрашув якунида таълим сифатини ошириш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates