Унда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Компания вакиллари мамлакатимиз ҳудудларида ўтказган ўрганиш натижаларига кўра, тармоқ салоҳиятига юқори баҳо берди.
Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш ва муҳокама этилган барча лойиҳалар бўйича ишларни тезроқ бошлаш юзасидан қўшма чоралар кўришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Қатар National Cement Company 1965 йилда ташкил этилган. Қатарнинг цементга бўлган талабнинг 100 фоизини қоплайди. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 8 миллион тонна. Йиллик даромади — 1 миллиард доллар (2022 йил), ишчилар сони — 2 минг киши.