Ўзбекистон Эроннинг ШҲТга кириши тўғрисидаги халқаро шартномани тасдиқлади

    2023 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-87-сон қарори қабул қилинди.

    «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ 2022 йил 16 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқланди.

    Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига ушбу шартноманинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш юклатилади, деб хабар беради «Norma».

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 7 мартдан кучга кирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates