Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти платформасининг очилиши маросими бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 22 июн 2022 1206

    Жорий йил 21 июнда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси, БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти платформасининг очилиши маросими ўтказилди.

    Унда Олий Мажлис Сенати, БМТ тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ минтақавий бюроси, Етакчи аёллар мулоқоти платформаси аъзолари, вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Маросимни Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева кириш сўзида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш, етакчилик кўникмаларини ривожлантирувчи, раҳбар аёллар сафини кенгайтирувчи ҳамда гендер стратегияси доирасидаги ислоҳотлар бўйича эркаклар ва аёлларнинг хабардорлигини оширувчи, соҳада жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиб борувчи, юртимизнинг ҳар бир ҳудудида турли соҳаларида меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлардан иборат Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти платформасининг ташкил этилганлигига тўхталиб ўтди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти платформасининг асосий мақсади хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш, раҳбар аёллар сафини янада кенгайтириш, уларнинг етакчилик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ёш қизларни раҳбарликка тайёрлаш, гендер тенглик муаммоларини бартараф этишга хизмат қилади. Республикамизнинг 14 та ҳудудидаги турли соҳаларда фаолият кўрсатувчи фаол аёлларни бирлаштиради.

    Шунингдек, платформа фаолияти ҳар бир ҳудуддаги хотин-қизларнинг тадбиркорлик, илм-фан, ахборот технологиялари, медиа, спорт ва маданият каби соҳалардаги асосий муаммоларини аниқлаб, имконияти чекланган етакчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгсизликни келтириб чиқарадиган гендер стереотиплари ва ноўрин ижтимоий меъёрларга чек қўйилишига ёрдам беради.

    Сўзга чиққанлар томонидан платформани ишлатиш ва ундан самарали фойдаланиш ҳамда келгусида уни янада такомиллаштириб бориш юзасидан маълумотлар берилиб, платформа тақдимот қилинди.

    Тадбир давомида хотин-қизларни янгича ёндашуви, ғоя ва ташаббуслар билан чиқишларига кўмак бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мазкур жараёнларда етакчи фаол аёлларнинг ўрни ва роли масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

    Тадбир сўнггида платформанинг келгусида амалга ошириладиган иш режаси қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates