Хитойнинг HICHAIN компанияси Ўзбекистонда логистика марказларини очади

    Бизнес 21 ноябр 2023 1320

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида Гуанчжоу шаҳридаги “Conrad Guangzhou” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Бизнес форумда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитойнинг “Hichain Supply Chain” компанияси президенти билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда компания билан ҳамкорликда Андижон, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида янги логистика марказларини ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

    Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли меморандумни имзолади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates