Сирдарёда масофавий хизматлар экспорти BPO логистика маркази очилди

    Рақамлаштириш 22 сентябр 2023 1756

    “IT Park” Сирдарё вилояти филиалида масофавий хизматлар экспорти BPO логистика маркази иш бошлади. BPO марказни ташкил этишдан асосий мақсад – IT ва логистика йўналишидаги хизматларни Сирдарёдан туриб AҚШга экспорт қилишдан иборат.

    Унинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирок этиб, юқори маошли IT касбларни эгаллаш эвазига ёшларнинг бандлигини ошириш устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлади. Марказ раҳбарига “IT Park резиденти” гувоҳномаси топширилди.

    Ҳозирда бу ерда 6 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган. Келгусида уларнинг сонини 50 нафарга етказиш режалаштирилган. Йил якунига қадар IT хизматлар кўрсатиш ҳажмини 100 минг долларга етказиш кўзда тутилган

    Шу ернинг ўзида IT-парк резидентлари, ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган ёшлар билан мулоқот бўлди. Улар ўзларининг фаолиятлари, янги лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди. Вилоят ҳокими ёшларнинг фикрларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates