Транспорт-логистика соҳаси ривожлантиришда Хитой яқин ҳамкоримиз бўлади

    Бизнес 20 апрел 2023 1979

    Жорий йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари ўртасида транспорт-логистика соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув Хитой Халқ Республикасининг «Shandong Port Group» компанияси раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.

    Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ва «Shandong Port Group» компанияси томонидан ташкил этилди.

    Тадбирда Шандун провинциясининг йирик портлари раҳбарлари, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси, Ўзбекистон иқтисодиёт ассамблеяси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

    Тадбир давомида «Shandong Port Group» компаниясининг Хитойнинг Шандон вилоятидаги денгиз портлари салоҳияти тўғрисида юртимиз тадбиркорлари учун тақдимот бўлиб ўтди.

    Шандун порт гуруҳи 2019 йил август ойида Шандун провинциясининг асосий портлари: Синдао, Жичжао, Янтай ва Бохай порт гуруҳини бирлаштириш орқали ташкил этилган. Холдинг 12 бизнес сегментида фаолият юритади: юк ташиш, савдо, логистика, илмий-техник тараққиёт, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, хорижда ривожланиш, инвестицияларни бошқариш, порт қурилиши, шаҳар ва саноат интеграцияси, круизлар, маданият ва туризм, касб-ҳунар таълим и ва соғлиқни сақлаш.

    2022 йил охирида гуруҳ терминалларининг ўтказиш қуввати 1,6 миллиард тонна юкга етди, контейнерларни ташиш ҳажми эса 37 миллион TEU дан ошди. Компаниянинг 21 та йирик порт ҳудуди, 360 та ишлаб чиқариш жойлари ва 320 дан ортиқ контейнер ташиш йўналишлари мавжуд. Бош қароргоҳи Синдао шаҳрида жойлашган бўлиб, гуруҳ ходимлари сони 60 минг кишидан ошади.

    Тадбирда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти ва тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг имкониятлар, иқтисодий эркинлик яратиш ва тадбиркорликни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар, республикамизнинг туризм салоҳияти, логистика ва транспорт соҳаларида Хитой билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, форум иштирокчилари эътиборига Шандун портлари ва Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тўғрисида тақдимот ва видеороликлар намойиш этилди.

    Бундан ташқари, бизнес-форум доирасида B2B музокаралари ҳам бўлиб ўтди, унда тадбиркор ва инвесторлар тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, манфаатлар кесишган нуқталарни топиш ва логистика соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни муҳокама этиш имконига эга бўлди.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 4,8 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 8,9 миллиард долларга етди ва шу орқали 185 фоизга ўсди. Жумладан, экспорт ҳажми 23,4 фоизни, импорт ҳажми эса 134,7 фоизни ташкил этди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates