Ярмаркада Маданият ва туризм вазирлиги, «Миллий PR -маркази» ДУК, «Uzbekistan Airways» АЖ ҳамда сайёҳлик компаниялари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашяпти.
Бугун, ярмарканинг иккинчи кунида «Ennis Culture Centre» маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, ярмарка доирасида «World Jewish Travel» нотижорат ташкилоти сайтида (www.worldjewishtravel.org) Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар ҳам жойлаштирилди.
Маълумот учун, World Jewish Travel (WJT) ташкилоти яҳудийларнинг саёҳатини тарғиб этиш, сайт фойдаланувчиларига бутун дунё бўйлаб яҳудий маданиятини кашф этиш ва ҳис қилишда ёрдам беришга мўлжалланган.
Шунингдек, ярмаркада Исроил туроператорлари билан ишбилармонлик учрашувлари ва қўшма турларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.
Қолаверса, жорий йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ТХТЯ-2023 Тошкент халқаро туризм ярмаркаси масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.