Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш стратегияси тақдимоти ўтказилди

    Туризм 22 август 2023 1174

    Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Германиянинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти (“Gesellschaft für internationale Zusammenarbeit — GIZ”)нинг “Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва барқарор иқтисодий ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида 2023-2026 йилларда туризмни ривожлантириш стратегиясининг тақдимоти ва уни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган ҳаракат дастурининг лойиҳаси юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

    Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Киннер, Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Расул Зарикиев, Германиянинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти лойиҳасининг раҳбари Беате Шореитга, шунингдек, туризмни ривожлантириш бўйича халқаро экспертлар Никол Ҳауслер, Жулиан Фелтен ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишди.

    Маълумот учун, GIZ ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасини ноёб сайёҳлик йўналиши сифатида намоён этувчи «2023-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида туризмни барқарор ривожлантириш” стратегияси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Стратегиянинг мақсади туризм маҳсулотларини диверсификация қилиш ва хизматлар сифатини кўтариш, инфратузилмани яхшилаш, янги сайёҳлик йўналишларини яратиш, соҳада экспорт кўрсаткичини ошириш ва ташқи туризм бозорларида тарғибот ишларини олиб бориш, янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган.

    Стратегияга мувофиқ:

    - ҳудудда юлдуз тоифали меҳмонхоналар ташкил этиш;

    - маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун транспорт-логистика тизимини яхшилаш, хусусан, маҳаллий ҳамда хорижий авиа/темир йўл қатновларини ташкил этиш;

    - тажриба ва билимга эга бўлган инглиз, рус, немис, француз, итальян, турк, испан тилларида сўзлашувчи гидларни тайёрлаш;

    - сайёҳларнинг қолиш давомийлиги (тунаш) ва улар томонидан сарфланадиган харажатларни йилига ўртача 7-10% га ошириш;

    - 2026 йилга келиб, хорижий туристлар сонини 180 000 (2022 йилда 50 минг) ва маҳаллий туристлар сонини 1 миллион нафарга етказиш (2022 йилда 552 минг), туризм хизматлари экспортини 13,5 дан 60 миллион долларга етказиш, жойлаштириш воситаларида хоналар сонини 1 005 тадан 1 905 тага етказиш;

    - Хоразм вилояти билан қалъа туризми (Castles)ни ривожлантириш, Савицкий музейи, Орол денгизи, Судочие кўли ва Устьюрт палатаси имкониятларидан самарали фойдаланиш;

    - маркетинг чораларини кўриш ва халқаро сайёҳлик платформаларида Қорақалпоғистон туризм маҳсулотларини жойлаштириш каби бир қатор устувор йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates