Грузиядан ташриф буюрадиган туристлар оқими оширилади

    Туризм 14 июл 2023 1185

    Шу кунларда Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб турибди.

    Вазирлик мутахассислари Грузиянинг Миллий туризм администрацияси раҳбарияти билан учрашиб, хорижлик расмийга Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд транспорт-логистика тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

    Томонлар 2023 йил сентябрь ойида Грузия туроператорлари, ОАВ вакиллари, блогерлар иштирокида Ўзбекистоннинг туризм ташриф объектлари бўйлаб инфо-тур ҳамда B2B учрашувлари ташкил этиш бўйича келишиб олди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистонда ички туризмни ташкил этиш ва бу борада аниқ статистика юритиш бўйича тажриба алмашиниш белгиланди.

    Миллий туризм администрацияси Грузия шаҳарларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш мақсадида роуд-шоу ташкиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатишини билдирди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, 2023 йил 6 ойида мамлакатимизга Грузиядан келган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда икки баробарга ортган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates