Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади

    Янги қонунга асосан Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади.

    Шунингдек:

    ➖ реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг давлат тилидаги асосий маънони бузиб кўрсатмаслиги;

    ➖ташқи рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал жойлаштирилиши ва реклама майдонининг қирқ фоизидан ошмаслиги;

    ➖ рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши;

    ➖ ОАВда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси ҳар кунги умумий реклама ҳажмининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

    ➖ Ушбу талаблар фақат чет тилларда эълон қилинадиган босма нашрларда ва ноширлик маҳсулотининг бошқа турларида жойлаштириладиган рекламага;

    ➖ кўрсатувни чет тилларда амалга оширувчи ОАВнинг теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларини намойиш этиш жараёнида жойлаштириладиган рекламага;

    ➖Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги материалларни фақат чет тилларда жойлаштирадиган веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди.

    Рўйхатга олинган товар (хизмат) белгилари, босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин.

    Давлат тилининг аҳамияти ва эътибори нуқтаи назаридан рекламада давлат тилига нисбатан устуворлик берилиши табиий ва тўғри. Бу давлат тилига эга ҳар қандай суверен мамлакат учун нормал ҳол ва бу бошқа тилларни камситишга олиб келмайди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates