Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги энг тез яхшиланган давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади

    Ўзбекистон 2016 йилдан 2023 йилга қадар ҳуқуқ устуворлиги энг тез яхшиланган давлатлар орасида 8,9 фоиз ўсиш кўрсаткичи билан биринчи ўринни эгаллаган.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

    Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари – 30 дан opтиқ мустақил манбалар асосида 213 та мамлакатда давлат бошқаруви сифати ва самарадорлигини глобал даражада ўрганишга доир 6 та мустақил индикаторлардан ташкил топган.

    2023 йил сентябрда эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон мустақил индикаторларнинг 3 таси яъни, Зўравонлик ва терроризмнинг мавжуд эмаслиги ва сиёсий барқарорлик, Коррупцияни тийиб туриш ҳамда Ҳуқуқ устуворлиги индикаторлари бўйича кўрсаткичларни яхшилашга эришди.

    "Жаҳон одил судлов лойиҳаси" (World Justice Project) халқаро ноҳукумат ташкилотининг Ҳуқуқ устуворлиги индекси – ҳуқуқ устуворлиги соҳасидаги маълумотларни экспертлар ва аҳоли ўртасида ўтказиладиган сўровлар орқали тадқиқ этиб, 8 та индикатор ва 44 та субиндикатор бўйича долзарб маълумотларни акс эттиради.

    2023 йил октябрда эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексида дунёнинг 142 та давлати орасида Ўзбекистон 78-ўринни эгаллади.

    Таъкидлаш лозимки, 2016 йилдан 2023 йилга қадар мамлакатимиз ҳуқуқ устуворлиги энг тез яхшиланган давлатлар орасида 8,9 фоиз ўсиш кўрсаткичи билан биринчи ўринни эгаллаганлиги эътироф этилди.

    "Transparency International" халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан эълон қилинган Коррупцияни қабул қилиш индексида давлатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ижобий баҳоланмоқда. Индекснинг 2023 йилги нашрида Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 121-ўринни эгаллаб, ўз кўрсаткичларини 2022 йилга нисбатан 5 поғонага яхшилади.

    Шунингдек, мамлакатимиз "Чегара билмас мухбирлар" халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Матбуот эркинлиги индексининг 2023 йил якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботида 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates