Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида Йўл харитаси имзоланди

    Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

    Шу йилнинг 18 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон – Туркия муносабатлари охириги беш йилда жадал ривожланиб бораётганлиги, кўп томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Хусусан, ЮНEСКО, Туркий Давлатлар Ташкилоти, АЙСEСКО ва ТУРКСОЙ каби ташкилотларда Ўзбекистон томонининг ташаббусларини Туркия тарафи доимий қўллаб келаётгани дунё ҳамжамиятида икки халқнинг ўзаро муносабатларидан қай даражадалигини исботлаб келмоқда.

    «Ўзбекистон – Туркия муносабатлари охириги беш йилда жадал ривожланмоқда. 2024 йил икки ва кўп томонлама ҳамкорлигимизда муҳим воқеаларга бой йил бўлди. Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро тадбирларда туркия вакиллари доимий равишда иштирок этиб келмоқдалар. Хусусан, жорий йил июнь ойида Зоминда ташкил этилган Халқаро мақом санъати анжуманида Туркия Президенти маслаҳатчиси Ялчин Топчу иштирок этгани Раҳбариятимиз томонидан алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида туркиялик мусиқашунос олимлар қатнашаётгани ҳамда халқаро ҳайъат аъзолигида Туркия вакили иштирок этгани бизни қувонтирди» – деди Озодбек Назарбеков.

    Учрашув давомида Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

    • шу йилнинг 10-13 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида маданият бўйича қўшма комиссиянинг илк йиғилишини ташкил этиш;
    • 2025 йилда Ўзбекистонда Туркиянинг машҳур мусиқа гуруҳи «Онадўлу оташи» дамоасини гастроль сафарини ташкил этиш;
    • Диёрбакир вилоятида ўзбек халқининг машҳур саркардаси Жалолиддин Мангуберди учун ёдгорлик ўрнатиш масаласини кўриб чиқиш;
    • Туркиянинг дунёга машҳур санъаткорларни етиштириб чиқариш тажрибасини қадрлаган ҳолда ушбу йўналишда, шунингдек Туркиянинг маданият ва санъат фондлари билан ҳамкорлик қилиш;
    • Туркия маданият ва туризм вазирлигининг молия бошқармаси мутахассислари иштирокида Тошкент шаҳрида семинар ташкил этиш;
    • Туркия Қўлёзма институти билан алоқа ўрнатиш.

    Шунингдек, айни кунларда Ўзбекистон Маданият вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Туркиянинг маданият тизимини бошқариш тажрибасини ўрганаётганлиги ҳамда келгусида маданият тизимни бошқаришда Туркия модели тажрибасидан қўлланилиши, 2025 йилда Ўзбекистонда маданият кунларини ташкил этиш ҳамда икки халқ учун умумий бойлик ҳисобланган қўлёзмаларни тадқиқ қилиш мақсадида Туркия қўлёзмалар ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга келишилди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазрлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Йўл харитаси имзоланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates