Ўзбекистон Марказий банки май ойида 11 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади

    Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг май ойидаги йиғилишларида (7 марта) 47 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

    Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

    Кўриб чиқилган масаланинг 36 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида, хусусан, 2 таси кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, 2 таси кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш, 2 таси микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш, 13 таси микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш, 2 таси тўлов ташкилотларига берилган лицензияни чақириб олиш, 2 таси микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, 13 таси муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш билан боғлиқ.

    Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 3 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

    Амалдаги қонунчилик ва Марказий банк талабларига риоя қилинмагани ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

    Шунингдек, битта микромолия ташкилотида ўтказилган инспекция текшируви натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун жамиятнинг кредитлаш операцияларини амалга ошириш фаолияти уч ой муддатга чекланган.

    Аниқланган камчиликларни тузатиш, тегишли чораларни кўриш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates