Унда ҳокимият органлари, маданий муассасалар, илмий доиралар, миллий-маданий бирлашмалар ва ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирок этади. МДҲ га аъзо мамлакатлар ва Россиянинг турли ҳудудларидан ва 100 дан ортиқ иштирокчилар келиши кутиляпти.
«Бу йил байрамга Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистондан, шунингдек Россиянинг 10 та ҳудудидан вакиллар ва ижодий жамоалар келади. Байрамдан ташқари 12 июнда форум дастурида турли маданиятларнинг ўхшаш жиҳатлари, бугунги кунда нимани бирлаштириши ва жипслаштириш мумкинлиги муҳокама қилинадиган бизнес дастур ҳам бўлиб ўтади»,— деди Омск области маданият вазирининг биринчи ўринбосари Иван Шеин.
10 июнда «Жамоат дипломатияси замонавий шароитда ички ва ташқи сиёсат ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш воситаси сифатида» мавзусида халқаро экспертлар учрашуви режалаштирилган. 11 июнда меҳмонлар ижодий жамоаларнинг гала-концертидан баҳра олади. 12 июнь — Россия кунида миллатлар намойиши ва «Россия — бу биз!» байрам дастури бўлиб ўтади. Ғалаба майдонидаги асосий саҳнада кўп миллатли байрам концерти бўлиб ўтади, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси матбуот хизмати.