Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 18 апрель куни Франс Кафканинг «Қалъа» романи тақдимоти бўлиб ўтди

    Асарни таниқли шоир ва таржимон Вафо Файзуллоҳ ўзбек тилига таржима қилган.

    Ҳакимжон Йўлдошев олган суратлар

    Ахборот ва коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда «Муҳаррир» нашриёти томонидан ташкил этилган тақдимотда давримизнинг бир неча сўз синчиларию фидойи ижодкорлар иштирок этди.

    Хусусан, шоир ва таржимон Азиз Саид, адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев, Сувон Мели, ёзувчи Назар Эшонқул, ношир Абдуғафур Искандар шоира Нодира Афоқова, Гўзал Бегим сўзга чиқиб, асарнинг бадиияти, таржима маҳорати, ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр билдирдилар.

    Чехия ҳудудида туғилган (1881 — 1924), олмон забонли улуғ ёзувчи Франс Кафканинг фавқулодда асарлари тириклигида олтидан бири ҳам нашр этилмаган, уни кўпчилик билмас эди. Бироқ ҳозир унинг асарлари дунёда энг кўп ўқиладиган, наср тараққиётига эса кескин таъсир қилган ижод намуналаридан ҳисобланади. Бизнинг тилимизга эса Кафканинг айрим новеллалари ўтган асрнинг 80 йиллари ўрталаридан таржима қилина бошланган. Унинг шов-шувли асари «Жараён» романи асримиз бошига келибгина шоиримиз Вафо Файзуллоҳ томонидан таржима қилинган ва ҳозиргача қайта-қайта нашр этиб келинади.

    Унинг «Қалъа» романининг ( Вафо Файзуллоҳ таржимасида) ўз тилимизда мутолаа қилиш имкони туғилди. Асар «Муҳаррир» нашриётида 3000 нусхада нашр этилди.

    Тадбирда сўз олганлар асарнинг мураккаб тузилиши, таржима маҳорати ҳамда бугунги кундаги аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар. Хусусан, адабиётшунос Қозоқбой Йўлдошев ҳам бу асар таржимасига бир неча бор қўл уриб кўргани ва ўзига хос пафоси, тузилмасини бор бўйича ўгиришга қийналиб, давом эттирмай юрганини билдирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates