Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан “Радиода миллий контентнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция ўтказилди

    Орадан шунча вақт ўтгани, ХХI асрда янгидан-янги технологиялар яратилганига қарамай, радио ҳамон ўз аҳамиятини йўқотмади.

    Бугунги кунда радио кириб бормаган хонадоннинг ўзи йўқ. Интернет тармоғи ва мобил телефон аппаратларининг замонавийлашиб бораётгани туфайли ҳам радио қамрови кенгайди ва ундан янада самаралироқ фойдаланиш имкониятлари пайдо бўлди. Радионинг илк бор ҳаво тўлқинларига узатилганига юз йилдан ошди. Орадан шунча вақт ўтгани, ХХI асрда янгидан-янги технологиялар яратилганига қарамай, радио ҳамон ўз аҳамиятини йўқотмади.

    Оммавий ахборот воситаларида замонавий фан ва техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда радиода миллий медиа маҳсулотларини кўпайтириш, радиотингловчилар аудиториясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан 13 февраль – Бутунжаҳон радио куни муносабати билан “Радиода миллий контентнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

    Унда Бирлашмага аъзо телерадиожурналистлари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди. Конференцияда сўзга чиққан Бирлашма раиси Шерзодхон Қудратхўжа барча радиожурналистларни байрам билан табриклаб, аъзо радиоканаллар фаолияти, уларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий дастурлар сонини ошириш масалалари ҳақида фикрларини баён қилди. Шундан сўнг, Бутунжаҳон радио кунининг асосчиларидан бири Хорхе Алварес (Испания) “Zoom” орқали алоқага чиқиб, барча ўзбек радиожурналистларини байрам билан табриклади.

    Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Аннетт Оболенски конференцияда иштирок этиб, юртимиздаги радиостанциялар ҳақида тўхталиб, табрик нутқини ўқиб эшиттирди. Бундан ташқари, Шарқий Европа радиоэшиттириш муҳандисларининг бирлашмаси "IEEBE" Раиси Давид Робакидзе (Грузия) ҳамда халқаро эксперт Рави Г.Дани (АҚШ) ўз маърузалари билан иштирок этди.

    Тадбир давомида, шунингдек, Радио йўналишидаги янги лойиҳалар тақдимоти ҳамда маданий ва кўнгилочар чиқишлар ҳам ташкиллаштирилди. Хусусан, радиожурналист Навфал Болтаевнинг “Онлайн радио билан анъанавий радионинг фарқи” мавзусида нутқи эшитилди, радиобошловчи Олимхўжа Азимов “Хит фм” радиоси тақдимоти ҳамда Бирлашма томонидан тайёрланган “Тарихингдир минг асрлар” янги лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

    Шунингдек, Бирлашма томонидан тайёрланган Ўзбекистон тарихи, тарихий фактлар ва Жадидлар ижодий меросини кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида “Тарихингдир минг асрлар” дастурининг 50 та сони аъзо радиоканалларнинг эфир дастурлари учун тақдим этилди. Бирлашма аъзолари “Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг 20 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates