Ўзбекистон Президенти интервьюсининг матни қозоқ тилида рисола шаклида чоп этилди

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ташаббуси билан давлатимиз раҳбарининг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири саволларига жавоблари матни қозоқ тилида алоҳида рисола шаклида нашр этилди.

    Мамлакатимиз дипломатия миссиясидан маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» сарлавҳали интервьюси Қозоғистон ижтимоий-сиёсий, илмий-таҳлил, маданий-маърифий, доиралар ва оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Давлатимиз раҳбари билан суҳбатнинг қозоқ ва рус тилларидаги матнлари мамлакатдаги қатор оммабоп онлайн-нашрлар саҳифаларида эълон қилингани шундан далолат беради.

    Ўзбекистон етакчиси ушбу интервьюда мамлакатимиз тарихи, бугунги куни ва келажаги, минтақамизда ва жаҳон миқёсида содир бўлаётган мураккаб жараёнларга ўз муносабатини билдирган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates