Фонд 2014 йилда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Учрашувда саноат кооперацияси ва инфратузилмани ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш учун фонд билан биргаликда яратилган инвестиция платформаси имкониятларини фаол ишга солиш орқали истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалар кўриб чиқилди.