Ўзбекистон Президенти Россия Президентини самимий кузатиб қўйди

    Ҳукумат 28 май 2024 1937

    Самарали Ўзбекистон-Россия саммити якунланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида қатор қўшма тадбирлар бўлиб ўтди.

    26 май куни давлат раҳбарлари биргаликда "Янги Ўзбекистон" мажмуасига ташриф буюрди, Россия раҳбари Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

    27 май куни тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, улар давомида Президентлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар, делегациялар аъзоларининг асосий йўналишлар бўйича ҳисоботларини тингладилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

    Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланди, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди.

    Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Владимир Путин Ғалаба боғига ташриф буюриб, "Матонат мадҳияси" монументи пойига гулчамбар қўйди ва Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи музей билан танишди.

    Ўша куни Президентлар раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, унда ҳудудлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва уни янги амалий мазмун билан бойитиш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди.

    Ташриф тадбирлари якунлангач, Тошкент халқаро аэропортида Президент Владимир Путинни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Давлат раҳбарлари самимий хайрлашдилар.


    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates