Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентига табрик йўллади

    Ҳукумат 7 феврал 2023 4361

    Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Сердар Гурбангулиевич!

    Ўзбек ва туркман халқлари тарихидаги муҳим ва қутлуғ сана – давлатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

    Туркманистон биз учун кўп асрлик яқин дўст ва аҳил қўшни, умумий маданий анъаналар, ўхшаш тил ва урф-одатларга эга бўлган ҳамда давр синовларидан ўтган ишончли шерикдир.

    Икки давлатнинг истиқлол йилларида босиб ўтган йўлларига назар ташлар эканмиз шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, 30 йил мобайнида мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг мустаҳкам сиёсий-дипломатик ва ҳуқуқий пойдеворини яратишга муваффақ бўлдик.

    Муштарак сиёсий иродамиз орқали ўзаро ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлашга асосланган стратегик шериклик муносабатлари сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, амалий мазмун билан бойиб бормоқда. Олий даражадаги сиёсий мулоқотлар, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқалар янада фаоллашмоқда.

    Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда сув хўжалиги масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссиялар доирасида икки томонлама фаолиятнинг барча жабҳалари бўйича қатъий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз.

    Сиз билан 2022 йилда Тошкент, Самарқанд ва Ашхобод шаҳарларида бўлиб ўтган дўстона ва сермаҳсул учрашувларимиз чоғида кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантиришдан манфаатдор эканимизни яна бир бор тасдиқладик.

    Шу ўринда халқларимиз фаровонлиги йўлида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ҳали ишга солинмаган катта имкониятлар мавжудлигини, ўзаро савдо айланмасини кескин ошириш ва маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш ҳамда саноат кооперациясини янада кучайтиришга тайёр эканимизни қайд этишни истардим.

    Ҳурматли Сердар Гурбангулиевич!

    Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасида қарор топган ва бошқаларга ҳам ўрнак бўла оладиган стратегик шериклик муносабатлари бундан буён ҳам азалдан яқин қардош элларимизнинг умумий манфаатлари ва равнақи йўлида муваффақиятли ривожланиб бораверади.

    Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва ғоят масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик, доимий тараққиёт ва янада фаровонлик тилайман.

    Ҳурмат билан,

    Шавкат Мирзиёев,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates