Ўзбекистон Республикаси илк марта миллий валютада “яшил” мақомига эга суверен халқаро облигацияларни жойлаштирди

    Сўмда чиқарилган ушбу суверен халқаро облигациялар МДҲ давлатлари ичида илк “яшил” суверен облигациялар ҳисобланади.

    Ўзбекистон Республикаси илк бор 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.

    Маълумот учун: жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикасининг делегацияси Нью-Йорк, Бостон ва Лондон шаҳарларида 50 дан ортиқ инвесторлар билан учрашувлар ўтказди.

    Учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, яшил иқтисодиётга ўтиш, табиий газ ва электр энергияси нархлари бозорини либераллаштириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда Халқаро савдо ташкилотига аъзо бўлиш орқали савдони эркинлаштириш сиёсати ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва чора-тадбирлар инвесторлар томонидан юқори баҳоланди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, сўмда чиқарилган суверен халқаро облигациялар МДҲ давлатлари ичида илк “яшил” суверен облигациялар ҳисобланади.

    Маълумот учун: яшил облигациялар бўйича келиб тушадиган маблағлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, темир йўл транспорти ва метро транспортини ривожлантириш, санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш, шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш каби яшил лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади. Бунда лойиҳаларни танлаб олиш жараёнига Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожланиш дастури (UNDP) жалб қилинган. Яшил облигациялар дастури бўйича “Sustainalytics” томонидан иккинчи тараф ижобий хулосаси олинган.

    Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги “яшил” облигацияларига бўлган юқори талабни инобатга олиб, 3 йиллик сўмдаги халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаларини (купон тўлови) кутилган 18 фоиздан 16,25 фоизга туширишга муваффақ бўлинди. Мазкур транзакция билан сўндириш муддати жорий йилнинг 23 ноябрь куни бўлган 1,9 трлн. сўм миқдоридаги халқаро облигациялар муддатидан олдин сўндирилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates