Тадбир давомида қатор хорижий марказий банкларнинг раҳбарлари иштирокида “Жорий шароитда пул-кредит сиёсатини олиб бориш” мавзусида муҳокамалари ўтказилди.
Шунингдек, ташриф давомида Қозоғистон Миллий банки раиси Тимур Сулейменов, Озарбайжон Марказий банки раиси Талех Кязымов, ҳамда Швейцария Миллий банки бошқаруви аъзоси Аттилио Занетти билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, марказий банклар ходимлари ўртасида тажриба алмашиш билан боғлиқ қўшма тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Шу билан бирга, Озарбайжон Марказий банки билан консолидацияланган банк назорати ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум параметрлари келишиб олинди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.