Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси ҳарбий хизматчилари саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди. Гвардиячилар давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазири Оливье Бешт фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси Франция Президентининг қароргоҳи – Елисей саройига йўл олди. У ерда олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.