Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот берди.
28 февралдан 11 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилди. Дипломатик ваколатхоналаримизнинг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудуддан 5 884 нафар юртдошимиз, жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек талабалар ва меҳнат мигрантлари олиб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) мамлакатнинг чекка ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация пунктларига олиб келиш юзасидан ёрдам кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси томонидан ҳужжати йўқ 322 нафар фуқаромиз учун Ватанга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилди.