Унда Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошлангани қайд этилган. Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.
Эндиликда Президент фармони билан Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилиб, уни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасида маслаҳатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда.
Шунингдек, ушбу фармон асосида Ўзбекистон резидентлари Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларидан маблағларни АҚШда корхоналар ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан тўлдириш учун эркин ўтказишлари мумкин бўлади.
Бу тадбиркорларимизнинг ташқи иқтисодий фаоллигини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир.









