«Бугун Ташқи ишлар вазирлигида «Liwayway Group» компанияси директорлар кенгаши асосчиси ва раиси Карлос Чан жаноблари ва унинг жамоаси билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Филиппиндаги дўстларимизга мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз. Шунингдек, Ўзбекистон -Филиппин ҳамкорлигининг кўплаб истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик».
Эслатиб ўтамиз, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги, бир вақтнинг ўзида ўриндошлик асосида Мўғулистон ва Филиппиндаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси сифатида фаолият юритган, деб хабар беради «Дунё» АА.