Ўзбекистон ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасби билан учрашди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

    Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

    Стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказилди.

    "Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади. Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик", дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates