Ўзбекистон Исроил ва Эронни ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди

    Хавфсизлик 13 июн 2025 991

    Ўзбекистон ТИВ Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан баёнот бериб, томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдиради.

    Барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз.

    Кенг кўламли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган жиддий Вазиятнинг янада кескинлашуви хавотир уйғотмоқда.

    Ўзбекистон минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва можаронинг кескинлик даражасини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлигини билдиради, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates