Иордания билан виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим имзоланди

    Сиёсат 26 август 2025 1526

    Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.

    Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.

    Умуман, ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:

    - Экстрадиция тўғрисида битим;

    - Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

    - Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;

    - Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;

    - Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

    - Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

    - Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

    - Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;

    - Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

    - Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

    - Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

    - Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;

    - дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;

    - Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates