“Ўзбекистон темир йўллари“ Жанубий Кореядан 6 та электропоезд харид қилади

    Транспорт вазири Илҳом Махкамов Корея Эксимбанк ваколатхонасининг Тошкентдаги раҳбари Сангжин Канг билан музокара олиб борди.

    Учрашувда Транспорт вазири Корея компанияларининг иштирок этиш имкониятини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва қуриш бўйича бир қатор лойиҳаларни тақдим этди.

    Корея Эксимбанк ваколатхонаси раҳбари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эҳтиёжлари учун “Hyundai Rotem” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 6 та электропоездни харид қилиш лойиҳасининг амалга оширилиш ҳолати ҳақида маълумот берди ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа транспорт лойиҳаларида иштирок этишга юқори қизиқиш билдирди.

    Элчи жаноблари Ўзбекистон Кореянинг стратегик, жумладан, транспорт соҳасидаги муҳим ҳамкорларидан бири эканини алоҳида таъкидлади. Корея томони вазирлик раҳбариятини жорий йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган Корея – Марказий Осиё халқаро форумига таклиф этди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates