«С» гуруҳ доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, муддатидан аввал чоракфиналга йўл олди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Муҳаммадали Ўринбоев ҳисобни очган бўлса орадан 2 дақиқа ўтиб Равен ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида Абдуғофур Ҳайдаров жамоамизга яна бир гол олиб келди. 63-дақиқага келиб эса Саидумархон Саиднуруллаев орадаги фарқни иккитага оширди.
Якуний натижа: Индонезия 1:3 Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Нишонов шогирдлари илк турда Яманни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
3 турда Ўзбекистон терма жамоаси 19 февраль куни Эронга қарши майдонга тушади. Учрашув Шенчжендаги “Ёшлар футбол базаси марказий стадиони“да соат 16:30 да бўлиб ўтади.