Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Элчисини қабул қилди

    2023 йил 4 январда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хеникни қабул қилди.

    Сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги сиёсат ва хавфсизлик, савдо-иқтисодиёт, инсонпарварлик, маданий-гуманитар соҳаларда фаол ривожланиб бораётгани таъкидланди. Икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳам қизғин мулоқот йўлга қўйилган.

    Томонлар 2022 йил декабрь ойида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёрлиги қайд этилди.

    Икки томонлама даражада ва «5+1» мулоқоти доирасида режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates