Ўзбекистон ТИВ раҳбари Германия Элчисини қабул қилди

    Халқаро ҳамкорлик 13 январ 2023 1144

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов 2023 йил 12 январда Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан учрашув ўтказди.

    Унда Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

    Олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқот ижобий суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

    Томонлар икки ва кўп томонлама шаклларда режалаштирилган тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

    Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини диверсификация қилиш ва қўшма корхоналар сонини кўпайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

    Маданият, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates