Икки давлатнинг умумий маданий мероси, бой ва кўп асрлик тарихий алоқалари мавжудлиги қайд этилди. Туризм ҳар икки мамлакат иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган ва истиқболли соҳаларидан бири эканлиги таъкидланди. Ўзаро тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, янги йўналишларни илгари суриш, хорижлик меҳмонларни жалб этиш ва бошқа кўплаб мавзулар учрашув кун тартибидан жой олди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Бахтиёр Саидов тожикистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди
Таъкидланишича, суҳбат самарали бўлган.