Учрашув Эроннинг марҳум Президенти Иброҳим Раисий ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён хотирасига сукут сақлаш билан бошланди.
Вазир Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейникни Беларусь Республикасининг ШҲТ оиласига тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши бўйича барча тартиб-таомиллар муваффақиятли якунлангани билан табриклади.
Учрашувда томонлар бўлажак саммитга тайёргарлик кўриш жараёнида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари ва соҳалар бўйича қатор долзарб масалаларни кўриб чиқишди.
Хусусан, иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлар юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашилди.
Ўзбекистон ШҲТнинг минтақавий ва глобал миқёсдаги ролини янада мустаҳкамлаш, унинг улкан салоҳиятидан самарали фойдаланиш, айниқса, Ташкилотни кенгайтириш тарафдори эканлиги таъкидланди.