Ўзбекистон Туркий давлатлар банклар Ассоциациялари Кенгаши йиғилишига мезбонлик қилмоқда

    Панел сессияларда молиявий фирибгарлик, Ислом молияси каби мавзулар кўтарилмоқда.

    Юртимизда сифатли молиявий хизмат кўрсатиш, антифрод, яъни фирибгарликларга қарши курашиш ва Ислом банкчилигини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Банклари Ассоциациясида “Финтех ва банклар, антифрод (фирибгарликка қарши курашиш), Ислом банкини оммалаштириш” мавзусида ташкил этилган тадбирда ана шулар муҳокама қилинди.

    Унда Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа Туркий давлатлар банклар Ассоциациялари Кенгашига аъзо давлатлардан келган мутахассислар ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Панель сессияларда 20 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий маърузачилар мавзуга доир чиқишлари билан қатнашадилар.

    — Ҳозир юртимизда 35 та тижорат банклари фаолият юритмоқда, — дейди Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси матбуот котиби Ҳадия Абдуллаева. — Президентимиз ҳам куни кеча ўтказилган Тошкент Халқаро инвестиция форумида сўзлаган нутқларида сўнгги йилларда ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда кўплаб хусусий банклар очилаётгани, бозоримизга Европанинг етакчи банклари кириб келаётгани, қатор рақамли банклар ўз фаолиятини амалга ошираётганини таъкидладилар. Қувонарлиси, нафақат рақамли банклар, балки анъанавий тижорат банклари ҳам “рақамли банкинг” бўйича изланишлар олиб бориб, аҳоли учун янгидан янги молиявий онлайн хизматларни тақдим этмоқда. Ўтказилаётган ушбу халқаро конференция эса бу борада туркий тилли давлатларда қилинаётган ишлар билан танишиш, ўзаро фикр алмашиш ҳамда янги ғояларга эга бўлишга ёрдам беради.

    Конференция доирасида Туркий давлатлар банклар Ассоциациялари Кенгаши (СБАТС) аъзоларининг навбатдаги йиғилиши ҳам бўлиб ўтади. Бу йилги ушбу тадбирга Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда.

    Маълумот учун, Туркий давлатлар банклар Ассоциациялари Кенгаши 2022 йил 4 ноябрда ташкил этилган. Унга Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, Озарбайжон Банклар Ассоциацияси, Қозоғистон банклар Ассоциацияси, Қирғизистон банклари Ассоциацияси, Туркия банклар Ассоциацияси, Туркия иштирокчи банклари Ассоциациялари аъзодир.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates