Қайд этилишича, Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси урушдан жабр кўрган оилаларнинг 97 нафар боласи учун ташкил этилган унутилмас таътил учун чин дилдан миннатдорчилик билдирди. Икки ҳафта давомида Ўзбекистон улар учун ғамхўрликка тўла ҳақиқий уйга айланди.
Украина элчихонаси Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан амалга оширилган ушбу таъсирли ташаббус халқларимиз ўртасидаги чуқур дўстлик ва бирдамликнинг ёрқин далили эканини билдирди.
Саховатли гуманитар юк – бўлажак мактаб ўқувчиларимиз учун ажойиб совға бўладиган 2000 та биринчи синф ўқувчиси тўплами учун алоҳида ташаккур. Бундай ёрдам Украина учун бебаҳо бўлиб, қўллаб-қувватлашга муҳтож болаларга умид ва табассумлар ҳадя этади. Биз сизнинг инсонпарварлигингиз ва очиқлигингизни чуқур қадрлаймиз! Биргаликда биз мустаҳкам келажак қурамиз, — дейилади элчихона хабарида.