Ўзбекистон ва БМТ: истиқболли ҳамкорлик йўлида

    2022 йил 30 март куни Тошкент давлат юридик университетининг Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан биргаликда "Ўзбекистон ва БМТ: истиқболли ҳамкорлик йўлида" мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этилди. "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ўзбекистон ойлиги" доирасида ўтказилган ушбу анжуман мамлакатимиз БМТга аъзо бўлганининг 30 йиллигига бағишланди.

    Конференцияда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакиллари, Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари иштирок этди.

    Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда бошқа бир қатор манфаатдор ташкилот ва муассасалар вакиллари қатнашди.

    Конференцияда Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг замонавий халқаро ҳуқуқдаги роли ва ташаббуслари, халқаро ва миллий ҳуқуқий тизимларининг ўзаро боғлиқлиги, БМТ Халқаро суди фаолиятини такомиллаштириш масалалари, ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманнинг ўрни каби халқаро ҳуқуқнинг долзарб масалалари хусусида атрофлича сўз борди.

    Илмий-амалий анжуман якунида билдирилган хулоса ва таклифлар мамлакатимизда халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича
    Ўзбекистон Республикаси
    Миллий марказининг
    матбуот хизмат

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates